“Автотўлов” хизмати


CLICK компаниясидан уникал “Автотўлов” хизмати – бу доимий равишда алоқада қолиш ёки бошқа тизим ҳамкорларининг хизматларига тўловларни автоматик равишда амалга ошириш имкони.
Фойдаланувчиларимиз қулайлиги учун автотўловларнинг 2 тури мавжуд:
  • жадвал бўйича,
  • воқеа бўйича.

Жадвал бўйича автотўлов

Ушбу автотўлов мавжуд бўлган исталган хизматга такрорий тўловларни ҳар ой ёки ҳар ҳафтада амалга оширишга имконият беради. Ушбу автотўлов доирасида қуйидаги вариантлар мавжуд:
  • ҳар ойнинг охирги кунида;
  • ҳар ойнинг исталган кунида;
  • ҳар ҳафта.
Хизматни улатиш:

Жадвал бўйича автотўловни созлаш учун *880# теринг ва “Тўловлар” бандини танланг. Керак бўлган хизматни ва керакли бошқа параметрларни танланг. Тўлов суммасини киритишда тизим автотўловни созлашни таклиф қилади. Керак бўлган автотўлов турини танланг ва CLICK-PIN билан тасдиқланг.

Воқеа бўйича автотўлов

Ушбу автотўлов телефон рақамингизнинг баланси 1USD га тушганда унинг асосий балансини автоматик равишда тўлдириш имкониятини беради. Ушбу хизмат Beeline ва Ucell абонентлари учун мавжуд. Тўлдириш суммаси қуйидаги бўлиши мумкин: 5 000, 10 000, 15 000, 20 000 ва 50 000 сўм.

Хизматни улатиш:
  1. Телефонингизда *880# теринг ва «Avtoplatej» бандини танланг (5).
  2. Сўнг «Яратиш» бандини танланг ва керакли рақам билан суммани кўрсатинг.
  3. Хизмат улатилгандан кейин Сизга тасдиқловчи SMS-хабарнома жўнатилади.
“ Avtoplatej” менюсида Сиз хизмат ҳақида батафсил маълумот олишингиз, автотўловлар учун телефон рақамларни созлашингиз, телефон рақамларнинг рўйхатини кўришингиз ва ўзгартиришингиз мумкин.

Воқеа бўйича автотўловнинг шартлари:
  • “Автотўлов” хизмати Beeline Uzbekistan ва Ucell компанияларнинг телефон рақамларининг балансларини тўлдириш учун улатилиши мумкин. Ҳозирги пайтда ушбу хизматни бошқа операторлар учун ҳам улатиш имкони устида ишлар олиб борилмоқда;
  • Beeline абонентлари ушбу хизматга Beeline Uzbekistan компаниясининг 5 рақамигача улатиши мумкин.
  • Ucell абонентлари чегара суммасини 2 мавжуд вариантдан танлашлари мумкин: $1 ёки $0,10;
  • Автотўлов натижаси ҳақида уни созлаган фойдаланувчи SMS орқали хабар олади;
  • Автотўлов орқали ўтказилган суммаси кунига 50 000 сўмдан ошмаслиги керак.

Яқин вақт ичида автотўловларни улатиш ва созлаш имконияти CLICK.UZ мобил иловаси орқали ҳам ишга туширилади.