CLICK тизимига уланиш‏

  • Сизнинг пластик картангиз борми?

    Қўшимча маълумот

    Пластик картангиз қайси эканини билиш учун, қуйидагиларга эътибор беринг:

    UZCARD ONLINE-карталар:
    - амал қилиш муддатига эга. У 4 рақамдан иборат ва картангизда кўрсатилган. Масалан: 01/16;
    - карта рақами 8600 сонлардан бошланади;
    - картангизда қуйидаги белги кўрсатилган.

    DUET OFFLINE-карталар:
    - карта рақами 9860 сонлардан бошланади;
    - картани ишлатиш учун маблағларни банкда ёки банкомат орқали олдиндан юклашингиз лозим.

  • Сизда “SMS-Хабарнома” хизмати ёқтирилганми? Ортга

    Қўшимча маълумот

    SMS-Хабарнома – картангиз билан оширилган ҳар бир операциядан кейин телефонингизга SMS-хабарларни жўнатиб, пластик картангиздаги пул маблағларни назорат қилиш имкониятини берадиган хизматдир. Ушбу хизматни улатиб Сиз картадаги пул маблағларнинг қолдиғи, ҳар бир пул ечилиши ёки тушумдан хабардор бўласиз.

  • Хизматга уланиш Ортга

    Пластик картани UZCARD-CLICKга боғлаш учун “SMS-Хабарнома” хизмати ёқтирилган телефондан қуйидагини териш лозим:
     карта рақами  карта амал қилиш муддати

    Карта рақами - бу пластик картангизнинг рақамидир. У 16 сондан иборат ва картангизда кўрсатилган (ушбу рақам узлуксиз терилиши керак)

    Амал қилиш муддати - картангизнинг амал қилиш муддатиниг охирги санаси. У картангизда кўрсатилган ва “чизиқча” билан ажратилган 4 сондан иборат (ушбу рақам “чизиқча”сиз терилиши керак)

    Терганингиздан кейин тизим уланиш учун талабномангиз қабул қилингани ҳақида хабар беради. Руйхатдан ўтиш муваффақиятли амалга ошган бўлса, CLICK тизими Сизга SMS-хабар жўнатиб, 15 дақиқа ичида UZCARD-CLICK хизматининг ягона командасини - *880# теришингизни ва менюга кириб, кейинчалик ҳар бир тўловни тасдиқлайдиган CLICK-PIN кодини ўрнатишингизни сўрайди.

    МУҲИМ! CLICK-PIN коди эслашингиз учун енгил бўлиши керак, лекин шу билан бирга бошқалар уни билмаслиги керак.

    Шу билан бирга USSD-менюга биринчи маротаба кирганингизда CLICK тизими тил танлашингизни, ҳамда шартлар ва тарифлар билан розилигингизни тасдиқлашни сўрайди. Тизим қайси тил танлаганингизга қараб кейинчалик менюни шу тилда кўрсатади. Зарур бўлганда тилни “Созлаш” бўлимида ўзгартириш мумкин.

    Табриклаймиз! Сиз UZCARD-CLICK тизимига уландингиз ва эндиликда тўғридан-тўғри телефонингиздан турли хил тўловларни оширишингиз мумкин.

    CLICK тизимига уланиш ва USSD-менюни ишлатиш – бепул! «CLICK» белгили SMS-хабарлар - бепул!

  • “SMS-Хабарнома” хизматини ёқтириш Ортга

    Пластик картангизга UZCARD-CLICK хизматини улаш учун аввалам бор истаган банк ёки инфокиоск (банкомат) орқали “SMS-Хабарнома” хизматни ёқтиришингиз керак.

    Яқин атрофдаги инфокиоск/банкоматларнинг рўйхати бу ердан топишингиз мумкин.


    “SMS-Хабарнома” хизматини уяли телефонингизга инфокиоск/банкоматда ёқтириш йўриқномаси

    1. Картангизни ускунанинг карта қабул қилиш жойига солинг. Экранга тил танлаш менюси чиқади:



    2. Тилни танлаганингиздан сўнг картанинг ПИН-кодини киритиш учун форма пайдо бўлади:



    3. Карта ПИН-кодини киритинг. Экранга асосий меню чиқади:



    4. «SMS-Хабарнома хизмати» пунктини танланг. Шундан сўнг хизматни бошқариш менюси чиқади:



    5. «ХИЗМАТНИ УЛАШ» пунктини танланг. Шундан сўнг уяли телефон рақамини киритиш формаси пайдо бўлади:



    6. Картангизга боғламоқчи бўлган уяли телефон рақамини “ТЕЛЕФОН РАҚАМИ” деган жойга халқаро форматда 998ХХYYYYYYY (бошидаги “+” белгисиз) киритинг, рақам тўғри терилганини текшириб, “KEYINGI” тугмасини танланг. Шундан сўнг хизмат муваффақиятли улатилганлиги ёки улатилмаганлиги кўрсатилади.

    Агар хизмат улатилмаган бўлса:

    1. “SMS-Хабарнома” хизматини ўчириб, қайтадан улатинг.
    2. Карта балансини чекни нашр қилдириш билан чиқариб кўринг. Агар содир бўлмаса, демак, чек принтерида муаммо бор. Банк ходимига мурожаат қилинг.
    3. Агар инфокиоск/банкомат картани солганингиздан сўнг яшил экран чиқариб, картангизни қайтарса, ушбу инфокиоск алоқасиз қолганидан далолат беради. Алоқани созлаши учун банк ходимларига мурожаат қилинг.

  • Хизматга уланиш Ортга

    Агар Сизда DUET Offline, VISA (УзПСБ) карта бўлса, ёки картангиз умуман бўлмаса, CLICK тизимига уланиш учун банк-ҳамкорларимизнинг бирига* учрашиб, рўйхатдан ўтишингиз лозим бўлади. Илтимос, ўзингиз билан бирга паспорт олишни унутманг.

    Банкда CLICK тизимига уланиш бўйича формани тўлдириб ва муваффақиятли рўйхатдан ўтганингиздан сўнг Сизга авторизациянгиз билан боғлиқ бўлган реквизитларингизни беришади – логин, парол ва CLICK-PIN кўрсатилган информацион варақа. Хавфсизлигингиз учун тизимга илк кирганингизда ушбу CLICK-PIN кодини алмаштиришингиз керак бўлади.

    CLICK тизимига уланиш – бепул! Ҳеч қандай комиссия ушлаб олинмайди.

    * * Бугунги кунда CLICK тизимига уланиш Agrobank, AsakaBank, Asia Alliance Bank ва InfinBankларнинг барча филиалларида амалга оширса бўлади.

  • SMS-Хабарнома Ортга

    SMS-Хабарнома – картангиз билан оширилган ҳар бир операциядан кейин телефонингизга SMS-хабарларни жўнатиб, пластик картангиздаги пул маблағларни назорат қилиш имкониятини берадиган хизматдир. Ушбу хизматни улатиб Сиз картадаги пул маблағларнинг қолдиғи, ҳар бир пул ечилиши ёки тушумдан хабардор бўласиз.