Банклар учун маълумот


"CLICK"  дастурий маҳсулотининг Ўзбекистон Республикасида тақдим этиладиган бошқа электрон тўлов турлари билан солиштирганда асосий устунлиги, бу банкларнинг ўз мижозларига электрон тўлов хизматларини воситачиларсиз, яъни бевосита  амалга оширишидир.  
Мазкур дастурий маҳсулот банкларга аҳоли пул маблағларини банк депозитларига жалб қилишда ёрдам беради, бу эса ўз ўрнида банкнинг асосий вазифаларидан биридир. Аҳоли пул маблағини бошқа электрон тўловларни амалга оширувчи ташкилотларнинг ҳисобларига ўтказиш зарурияти йўқ, тўловлар  эса бевосита уларнинг ҳисоб-рақамларидан ва пластик карталар ҳисобидан хизмат кўрсатувчилар ҳисоб-рақамига ўтказилади.

Банкларда жорий қилишга таклиф қилинаётган бизнинг дастурий таъминотимиз, худди юридик шахслар учун “Интернет-банкинг” тизимидек банкларнинг жисмоний шахсларга тўловларни амалга ошириш бўйича хизматларни тақдим этишда ёрдамлашади, бу эса ўз ўрнида, “электрон тўлов” тушунчасини анча осонлаштиради ва электрон савдо ва хизмат кўрсатиш тизимининг ўсишига пойдевор бўлади. Бундан ташқари "CLICK" тизими ёрдамида банклар ўз мижозларига SMS-хизматлардан фойдаланиш, депозит ва кредит ҳисоблари, жамғармалар, пластик карталар ҳисоби маълумотларини  ва бошқаларни кўриб чиқишни ташкил қила олади, аҳоли ўз ҳисобини интернет ёки мобил телефон орқали бошқариб, осонлик билан маҳсулотлар сотиб олиш ёки хизматлар учун тўлаш имкониятига эга бўлиши эса ишончни ошириб, банклардаги ҳисобларда пул маблағларини сақлашга қизиқиши ортишига олиб келади.