Энди CLICK да нотариал хизматлар учун тўлов мавжуд!

19.06.2018

Хушхабар! 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Click мутахассислари ҳамкорилиги натижасида бугундан бошлаб CLICK орқали Нотариал ҳаракатларга тўланадиган давлат божлари, герб йиғими ва қўшимча ҳуқуқий ва техник хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд.

Тўловни илова орқали, шунингдек, USSDсўровнома *880*010185*инвойс рақами# билан амалга ошириш мумкин.

Мижоздан комиссия якуний сумманинг 0,6% миқдорини ташкил этади.