Картадан картага пул ўтказмалар



CLICK тизимида туширилган янги имконият Ўзбекистон банклари томонидан эмиссия қилинган битта пластик картадан бошқа картага маблағ ўтказишни очиб бермоқда.

CLICK тизимининг фойдаланувчиларининг қулайлиги учун пул маблағи ўтказмасини олувчининг пластик карта рақамини ёки телефон рақамини кўрсатган ҳолда амалга ошириш мумкин. Телефон рақами орқали ўтказмаларда, аввал ушбу рақам рўйхатдан ўтмаган бўлса, маблағ кўрсатилган рақам CLICK тизимида улангандан кейин, қабул қилиниши мумкин.

Картадан картага пул ўтказмалари Android ва iOS смартфонлари учун ишлаб чиқарилган янги CLICK.UZ мобил иловаси орқали амалга оширилиши мумкин.

Шу билан бирга, ўтказмаларни қуйидаги USSD-сўровлар орқали ҳам ошириш мумкин:

*880*карта_рақами*сумма#

*880*3*телефон_рақами*сумма#

Телефон рақами оператор коди билан бирга кўрсатилиши (масалан, 90ХХХХХХХ) лозим.

Ўтказмаларни ошириш мумкин бўлган пластик карталар чиқарган банклар сони доимий равишда кенгаймоқда. Ҳозирги пайтда пул ўтказмалари қуйидаги банкларнинг карталари ўртасида амалга оширилиши мумкин: «Aloqabank», «Agrobank», «Mikrokreditbank», «Ravnaqbank», «Trastbank», «InFinBank», «Qishloq Qurilish Bank», «Universalbank», «Hi-Tech Bank», «UTBank», «Orient Finans Bank», «Asaka Bank», «Savdogar Bank», «Asia Alliance Bank», «Turkiston Bank», Миллий банк, «Davr Bank» ва «Халқ Банк».

Пластик картадан пул ўтказмаси амалга оширилган пайтда жўнатган фойдаланувчидан 2% миқдорида хизмат ҳақи ушлаб қолинади.