Афзалликлар


CLICK платформаси -  Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пластик карточкаларига очилган банк ҳисобларини бошқариш учун хизмат қилади. Мазкур платформа ёрдамида фойдаланувчилар банкка ташриф буюрмасдан бир нечта банк ҳисобларини бошқариш, тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар. 

Энди пластик картага ўз маблағингизни тушириб олиш ёки балансни кўриб олиш учун инфокиосклар олдида вақт кетказиш шарт эмас. «CLICK» платформасидан фойдаланиш  исталган жойда ва вақтда нақд пулни ва пластик картани ишлатмай тўловларни амалга ошириш, шунингдек банк ҳисоб рақамидаги қолдиқни текшириш имкониятини беради. Бунинг учун фақатгина мобил телефон бўлиши керак, холос.

Бизнинг асосий афзалликларимиз қуйидагилар:

Осонлик (Фойдаланиш осонлиги (чекланмаганлиги). USSD-сўровларни интернетсиз ва балансда пул бўлмаган тақдирда ҳам юбориш имконияти борлиги сабабли, фойдаланувчилар исталган вақтда ўз банк ҳисобларидан тўловни амалга оширишлари мумкин, телефонда пул бўлмай, блокировка қилинган тақдирда ҳам. Бунда тизимдан фойдаланиш учун телефонга ҳеч қандай дастур ўрнатишга ҳожат йўқ: USSD-сўровларни исталган мобил телефондан жўнатиш мумкин.

Яқинлик. Банк филиалларига бормай, яқин орадан инфокиоск борлигини қидирмай, ёки операторлар тўлов қабул қилиш шаҳобчаларини ва тўлов тизимларини  қаердалигини ўйламай балансни тўлдириш, банк ҳисобини бошқариш имконияти. Тўловларни уйдан чиқмай амалга ошириш. Яхлит тўлов тизими ҳар бир абонентнинг чўнтагида.

Қулайлик. Тизимга уланиш учун банкларда махсус ҳисоб рақамлари очиш  ва бошқа қандайдир ҳисобларда маблағларни депозитга қўйиш (депонирование) талаб қилинмайди. Бизнинг тизимимиз жисмоний шахснинг исталган мавжуд ҳисобига ўз рақамини боғлаш имкониятини беради.