Тизим ва унинг имкониятлари


"CLICK" тизими – бу мобил банкинг тизими бўлиб, жисмоний шахсларга мобил телефон орқали (USSD\SMS-портал ёрдамида) ёки Интернет орқали (Web\Web-mobile воситасида) уяли алоқа операторлари, интернет-провайдерлар хизматлари учун тўловларни амалга ошириш; бошқа жимсоний шахсларга, савдо-сервис корхоналарига (супермаркет, ресторан ва кинотеатрларда тўловлар) пул маблағларини ўтказиш; бевосита ўз банк ҳисобларидан интернет-магазинлардан онлайн-харидларни амалга ошириш имкониятини беради. 

"CLICK" тизими орқали тўловларни икки ҳил усул билан амалга ошириш мумкин: биринчиси Интернет-сайт орқали, иккинчиси эса депозит ҳисоб ёки пластик карта ҳисоби билан боғланган мобил телефондан  USSD-сўровнома ёрдамида.

  • (https://my.click.uz, https://m.click.uz) Интернет-сайт орқали тўлов бевосита ҳисобдан онлайн режимда керакли маҳсулот ва хизматларни танлаш йўли билан амалга оширилади;
  • Мобил телефон орқали тўлов (*880# қисқа рақамига) USSD-сўров ёрдамида амалга оширилади. Мазкур технология  тўловларни исталган жойда ва вақтда яқин атрофда интернет бор-йўқлигидан қатъий назар амалга ошириш имкониятини беради. 
"CLICK" тизими негизида бутун жаҳон Интернет тизими ишида кенг қўлланиладиган Web-технология, ҳамда мобил алоқа хизматларини тақдим этишда фойдаланиладиган  SMS ва USSD технологиялари ётади. Танланган иш технологияси фойдаланувчини Тизим билан ишлашда мураккаб функцияларни ўрганишга мажбур қилмайди, USSD-сўровлар аҳоли ўртасида кенг фойдаланилмоқда ва мобил телефонларга махсус дастурларни ўрнатишни талаб этмайди. Мазкур технология барча мобил телефонларда, уларнинг русуми ва туридан қатъий назар қўлланилади. 

"CLICK" тизимининг асосий имкониятлари:

 - Тўловларни мобил телефон ёки Интернет орқали бевосита жисмоний шахсларнинг банк ҳисобларидан нақд пул        маблағларидан фойдаланмасдан амалга ошириш;
 - USSD/SMS/WEB – портал ёрдамида тақдим қилинган ҳисобларни бошқариш; 
- CLICK тизимининг бошқа фойдаланувчиларига пул маблағларини ўтказиш; 
- Ҳисобдан ҳисобга пул маблағларини ўтказиш;
- Балансни доимий равишда ишчи ҳолатда ушлаб турувчи, «Автотўлов» хизматини активлаштириш имконияти; 
- Тўловлар тарихини кўриш;
- Банк ҳисобларини онлайн тартибда текшириш;
- Ҳисоб реквизитларини олиш;
 - Банк ҳисоблари бўйича SMS-хабарномалар;
- CLICK – ҳисобдан  кредитни тўлаш ва кўпгина бошқа имкониятлар.