CLICK Tерминал


CLICK Tерминал – CLICK фойдаланувчилари учун замонавий ечим

CLICK тизимининг Indoor-тўловлар ечими исталган савдо дўкони ва хизмат кўрсатиш нуқтасида қисқа вақт ичида жорий қилиниши мумкин ва банкдан реал савдо терминалини олмасдан туриб мижозларнинг пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш имконини очиб бермоқда.

Ушбу ечим ёрдамида ҳар бир чакана савдо нуқтаси учун оддий терминалларнинг тўлов функционалидан қолишмайдиган, акчинча бир қатор афзалликларга эга виртуал терминал очилади. Тўлов процедураси саноқли сонияларда амалга ошади ва мижоз тарафидан ҳеч қандай қўшимча харажатларни талаб қилмайди.

 

Харидлар ёки кўрсатилган хизматларга тўловлар мижоз тарафидан бир қатор усулда амалга оширилиши мумкин:

·         USSD-менюси орқали

·         USSD-сўрови ёрдамида

·         CLICK мобил иловаси орқали, ёки

·         Сотувчи томонидан мижоз телефон рақамига чиқарилган ҳисобни тўлаш йули билан.

Биринчи 3 усулда мижоз сотувчи банкда рўйхатдан ўтаётганда берилган сотувчи кодини билиши лозим. Ёки мижоз дўконда жойлаштирилган QR-кодни махсус илова ёрдами “ўқиб” олиши мумкин.

 

Виртуал терминал ва Indoor-тўловларнинг афзалликлари:

·         Интернетга уланишни талаб қилмайди

·         Тўловларни электр энергияси бўлмаган пайтда ҳам амалга ошириш мумкин

·         Маблағларнинг сотувчи ёки тадбиркорнинг ҳисобига қисқа вақт ичида тушиши

·         Ҳар бир келган тўлов бўйича SMS маълумотномаси

·         Мижозда пластик картаси ёнида бўлмаса ҳам (уйда ёки мошинада қолган ва ҳоқазо) харидларга ва хизматларга тўлаш имкони

·         Мижозга картасидаги маблағларига хавфсизлигини таъминловчи PIN-кодни бировларга айтишнинг кераги йўқ

 

Ушбу Indoor-тўловлар имкониятига уланиш учун тадбиркорлар ўзларининг хизмат банкларига ёки CLICK тизими билан ҳамкорлик қилаётган исталган банкка мурожаат қилишлари зарур. Банкда рўйхатдан ўтаётганда тадбиркорларга ва савдо дўконларининг эгаларига тўловларни қабул қилиш учун уникал код белгиланиб, QR-код тақдим этилади.


Ҳамкорларимиз - савдо ва хизмат кўрсатиў дўконлари эгалари учун махсус мобил илова ишлаб чиқарилган - CLICK Терминал. Ушбу илова CLICK Терминал хизмати орқали ўтган тўловлар бўйича мониторинг қилиш кенг имкониятларини беради. Ҳозирги пайтда Android смартфонлари учун мавжуд (яқин вақт ичида iOS учун ҳам ишга тушади)