Картадан картага пул ўтказмалар

+998

CLICK тизимида барча Ўзбекистон банклари томонидан эмиссия қилинган пластик карталар орасида маблағ ўтказиш имкони мавжуд.

CLICK тизимининг фойдаланувчиларининг қулайлиги учун пул маблағи ўтказмасини олувчининг пластик карта рақамини ёки телефон рақамини кўрсатган ҳолда амалга ошириш мумкин. Телефон рақами орқали ўтказмаларда, аввал ушбу рақам рўйхатдан ўтмаган бўлса, маблағ кўрсатилган рақам CLICK тизимида улангандан кейин, қабул қилиниши мумкин.

Пул ўтказмалари CLICK Uzbekistan иловаси, @clickuz Telegram боти, «Шахсий кабинет» ёки USSD орқали амалга оширилиши мумкин.

USSD орқали амалга ошириш учун қуйидагини теринг:






карта_рақами

сумма








телефон_рақами

сумма

Телефон рақами оператор коди билан бирга (масалан, 90ХХХХХХХ) кўрсатилиши лозим.

Ўтказмалар Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд бўлган барча банкларнинг карталари ўртасида амалга оширилиши мумкин.

Хизмат ҳақи – ўтказма суммасидан 1%

  • Мобил илова

    Айнан Сизнинг смартфонингиз учун махсус замонавий илова. Уни AppStore ёки Play Market дан юклаб олинг ва қулай тарзда тўловларни амалга оширишни, маблағларни ўтказишни бошланг! CLICK Uzbekistan иловамизнинг энг сўнгги қулайликларидан фойдаланишингиз учун, уни янгилашни унутманг!

  • USSD – хизмати

    Исталган жойдан ва исталган пайтда тўлаш имкони: шунчаки *880#. Қисқа рақамимизни теринг. Хизматдан ҳатто телефон баланси тугаган пайтда, ва атрофингизда интернетга уланиш имкони бўлмаган тақдирда ҳам фойдаланиш мумкин.

  • Telegram Bot

    Ўзбекистондаги энг оммабоп мессенжерида @CLICKUZ. Ботимиз орқали тўлашингиз ва маблағларни ўтказишингиз мумкин! Telegram мессенжирида уни топинг ва хабар юборинг. Ундан кейин барча мулоқот тушунарли ва қулай суҳбат тарзида ўтади.

  • Web-кабинет

    CLICK тизимининг барча имкониятлари Сизнинг шахсий web-кабинетингизда my.click.uz. Барчаси бир зумда, барчаси онлайн! Тўловларни амалга ошириш, маблағларни ўтказиш, карталарни бошқариш ва бошқа турли имкониятлар!

рўйхатдан ўтмасдан тўлаш

Тўлов суммаси 150 000 сум
Уяли алоқа хизматлари учун тўлов
Телефон рақами +(90) 979 07 26
АККАУНТИНГИЗ БОРМИ? КИРИНГ