CLICK Evolution иловасининг янги имкониятлари - дўкон, умумий овқатланиш жойлари ва бошқалар учун содиқлик карталарини қўшинг.
CLICK PASS бўлимида исталган бонусли карталарингизни жойлаштиришингиз мумкин, эндиликда улар доим севимли иловангизда.
⠀
Маkrо мижозлари учун кенг имкониятлар мавжуд — CLICK PASS бўлимида иловамизга содиқлик картасини қўшинг ва харидларни янада қулайроқ амалга оширинг:
- барча карталар бир жойда — тўловлар ҳам, бонуслар ўтказилиши ҳам илованинг бир бўлимида.
- нафақат тўлов карталарининг, балки содиқлик карталарининг баланси ва харажатларини кузатиб боринг.
⠀
Муҳим! Makro содиқлик картангиз CLICK ҳисоб қайдномангиз билан бир хил телефон рақамига боғланган бўлиши керак.
⠀
CLICK билан янада кўп қулайлик ва имкониятлар!