19.06.2020

Диққат - фирибгарлар!

Фирибгарлардан қандай сақланса бўлади:

  • ПИН-КОД

Банк томонидан ўрнатилган стандарт пин-кодни мукаммалроғига ўзгартиринг.

  • ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Банк картангизнинг расмини ҳеч кимга юборманг. Унинг амал қилиш муддати, ПИН-коди, тасдиқлаш коди ёзилган СМСни ҳеч кимга айтманг (танишлар, дўстлар, сотувчилар ва ҳоказолар).

  • СМС-КОД

Тасдиқлаш коди ёзилган СМС келди, лекин сиз уни сўрамаган эдингизми? Дарҳол банкингизга ёки ИИБга хабар беринг.

 

Бу оддий коидаларга риоя этинг ва маблағларингизни фирибгарлардан асраган бўласиз.